O‘zLiDeP депутати 20 йиллик муаммони ҳал қилди

16.07.2020, 16:00

O‘zLiDeP депутати 20 йиллик муаммони ҳал қилди

Наманган шаҳрининг “Янги Замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Соғлом авлод, 1-13 ўтиш Шаҳрисабз кўчаларида уч мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур маҳалла фуқаролари 20 йилдан буён ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда.  Маҳалла аҳли мана шу муддат ичида бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилсада, муаммога ечим топилмаган эди. Томорқадан унумли фойдаланинглар, дея таъкидланаётган бир пайтда томорқадан фойдаланиш тугул ичишга ҳам суви йўқ аҳоли мушкул аҳволга тушиб қолди, хаттоки айни карантин вақтида қўл ювиш учун ҳам сув танқислиги одамларга янада қийинчилик туғдираётган эди.

Тўғри, маҳаллага 2016 йилда сув насоси ўрнатилган, лекин ҳозирги кунга қадар, насос кичик бўлганлиги сабабли аҳолига тоза ичимлик суви етиб бормас эди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Гавҳархон Турғунова ушбу муаммони ҳал этишга бел боғлади. Халқ вакили саъй-ҳаракатлари билан мутасаддилар ҳамкорлигида Соғлом авлод кўчасига сув насоси ўрнатилди. Қолаверса, насосни узлуксиз ишлашини назорат қилувчи мутахассис учун хона ҳам қурилди. Бундан ташқари, 2 км узоқда яшовчи 60 хўжалик аҳоли учун янги сув тармоғи ҳам тортилмоқда.

Шунингдек, маҳалланинг Соғлом Авлод кўчасида эскирган газ трубаларини таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилиб, яроқсиз ҳолга келиб колган газ трубалари соз ҳолатга келтирилди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асрор2020-07-28 11:29:48

Не могу вступить в партию из-за технических ошибок на сайте.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+