Юртимиз келажаги фарзандларимизнинг билимли, доно ва зукко бўлиб улғайиши билан чамбарчас боғлиқдир

25.07.2020, 17:12

Юртимиз келажаги фарзандларимизнинг билимли, доно ва зукко бўлиб улғайиши билан чамбарчас боғлиқдир

2020 йил 22 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг жорий йил биринчи ярим йиллигида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижросини таъминлашда ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан  қамраб олишни кенгайтириш, хотин- қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ишсизликни камайтириш, аҳолининг даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш ҳамда туризм соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган қатор тизимли ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, мактабгача таълим соҳасида 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция  дастури доирасида жами 426 та мактабгача таълим ташкилотини  19 тасини қуриш, 407 тасини реконструкция қилиш белгиланган. 2019 йилги Инвестиция дастурида  йилдан  йилга  ўтувчи  13 та лойиҳа,  413 та янгидан бошланадиган лойиҳалар бажарилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда  400 та янгидан бошланадиган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб экспертизадан  ўтказилганлиги, 127 та объектда тендер савдолари якунига етказилганлиги, 286 та объектда қурилиш  ишлари бошланганлиги келтириб ўтилган. Жорий йилда қуриш ва реконструкция  қилиш режалаштирилган 140 та объектда қурилиш ишлари бошланишини кечикаётганлиги, янгидан бошланадиган лойиҳаларнинг 13 тасини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлиги ушбу объектда қурилиш ишлари айни ёғингарчилик мавсуми - куз ойига қолаётганлиги, албатта қурилиш ишларини сифатли бажарилиши учун катта ноқулайликларни келтириб чиқаришини ҳисобга оладиган бўлсак, келгусида бу соҳада тизимли назорат таҳлил ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, давлат дастурида йил якунига қадар мактабгача таълимнинг қамровини 60 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган. Янги барпо этилаётган лойиҳалар мактабгача таълим муассасаларига болажонларимизни қамраб олиш учун янги имкониятлар яратади.

Юртимиздаги ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазиятда, қанчалик оғир бўлмасин фарзандларимизни замонавий мактабгача таълим ташкилотларида малакали кадрлар томонидан сифатли таълим, тарбия олишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Зеро юртимиз келажаги фарзандларимизнинг билимли, доно ва зукко бўлиб улғайиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Шахноза Холмахаматова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Фан, таълим, маданият ва спорт

ишлари қўмитаси аъзоси.

 

  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+