Мақсадимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш

28.07.2020, 22:33

Мақсадимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий барқарорликни таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳаси алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу боис “Art Soft Holding” компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Мингбулоқ ва Поп туманларида бир қатор лойиҳаларни амалга оширяпти.

Мақсадимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш

- Бугунги кунда ҳолдинг компаниямиз таркибидаги “Art Soft Progress” МЧЖ томонидан Мингбулоқ ва Поп туманларидаги 3 минг гектар фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, - дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, “Art Soft Holding” компанияси Кузатув кенгаши раиси Олимхон Бабаханов.

Мингбулоқ туманида 20 дан ортиқ техникаларни жалб этган ҳолда Навоий массавидаги ўзлаштирилаётган ернинг 550 гектар майдонида агротехник тадбирлари тўлиқ ўтказилиб, буғдой ҳамда бошқа бошоқли ва дуккакли экинларни экишга тайёр ҳолга келтирилди. Бу йил кузда ушбу ерларга 2021 йил хосили учун буғдой уруғини экиб, 50 центнергача ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ўзлаштирилаётган ерларни сув билан таъминлаш мақсадида Хитойдан тик қудуқ кавлаш юқори технологияси келтирилиб, 15 та тик қудуқ қазиш юзасидан ишлар ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, Поп туманида 70 гектар ер ўзлаштирилиб, ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида ҳосил олинмоқда.



Юксалиш ММТП ҳудудида 1200 метр масофада эса 4,5 – 5 метр баландликда кўтарма ариқ ташкил қилиниб, 1 кубалик насос агрегатини ишга туширилиши ҳисобига 260 гектар ер майдонида сув таъминоти яхшиланиш арафасида.

“Art Soft Holding” компаниясининг мақсади қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришишдир.

 
Юлдуз Юлдашева,
 
O'zLiDeP Наманган вилоят
 
кенгаши матбуот хизмати
  • Кўрилди
    196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+