O`zLiDeP депутати кўмагида Новқат ва Пандирон қишлоқларига сув келди

06.08.2020, 17:28

O`zLiDeP депутати кўмагида Новқат ва Пандирон қишлоқларига сув келди

Касби туманидаги Навқат ва Пандирон қишлоқлари аҳолиси томорқаларини суғориш, шу ҳудуддаги фермерлар даласига сув олиб бориш борасида кўп йиллардан буён ҳал этилмай келаётган муаммо бўйича сайловчилар O`zLiDeP Касби туман Кенгаши депутати Нодира Қурбоновага мурожаат қилишган эди.

Халқ вакили масалани чуқур ўрганиб, ўз ваколати доирасида иш тутди ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Натижада 105 дона “ЛР-60” сув лотоклари ўрнатилиб, Новқат ва Пондирон қишлоқлари аҳоли томорқалари ҳамда шу ҳудуддаги фермер хўжаликлари далалари оқар сув билан таъминланди.

Узоқ йиллардан буён халққа қийинчилик туғдириб келаётган бу муаммо депутат аралашуви билан ҳал этилганидан сайловчилар жуда манмун бўлишди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+