Самарқандда O`zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинди

12.10.2020, 16:28

Самарқандда O`zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинди

O`zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Унда партия Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳисобот даврида Самарқанд вилоят Кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг сони 1236 та бўлиб, шундан 318 та БПТга ёшлар раҳбарлик қилиб келмоқда. Партия аъзолар сони эса 102 253 нафар бўлиб, шундан 58 321 нафарини 18-34 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Бундан ташқари, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламент”ига “Ёшлар қаноти”нинг олти нафар нафар фаоли муносиб деб топилди.

Йиғилишда қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам муҳокама этилди. “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 25 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+