O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг Республика конференциясига Тошкент шаҳридан делегатлар сайланди
13.10.2020, 17:44

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг Конференцияси ўтказилди.
Унда “Ёшлар қаноти”нинг ўтган йиллар давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.
Ҳисобот даврида ёшларда ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилди.
Хусусан, меҳнат билан банд бўлмаган, вақтинча ишсиз, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида “Ёш мулкдор - юрт таянчи”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш инновациячи”, “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” форуми, “Ёш либераллар клуби” лойиҳалари доирасида 20 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди. Иш билан банд бўлмаган ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш борасида ҳам 100 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, 500 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги тамъинланди.
Конференцияда партия ёшлар қанотининг “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаолларига тақдим этилди. Унда қатор партиявий лойиҳалар, турли мавзуларда семинар ва мулоқотлар ташкил қилиниши кўзда тутилган.
O‘zLiDeP Ёшлар қанотининг Республика конференциясига делегатлар сайланди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз
26.01.2021, 18:12
-
«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги мусобақа қоракўллик ёшлар ўртасида ўтказилди
26.01.2021, 17:55
-
Мархаматлик ишсиз ёшлар ва аёллар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди
22.01.2021, 16:22
-
Конимехлик ёшлар ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди
21.01.2021, 17:37
-
Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади
13.01.2021, 17:07
Фикрингизни қолдиринг