Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқи хоразмлик тадбиркорларни бефарқ қолдирмади

14.10.2020, 18:29

Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқи хоразмлик тадбиркорларни бефарқ қолдирмади

Бугунги кунда O'zLiDeP Урганч туман Кенгаши таркибида 106 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларга 4302 нафар партия аъзолари бирлашган.

“Тилло Домор” хусусий корхонасида ташкил этилган БПТ тумандаги энг илғор, ташаббускор қуйи бўғинлардан бири. Улар партия туман, вилоят кенгаши томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишади. Умарбек Шарипов раҳбарлик қиладиган корхона асосан сут ва сут  маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғуланади. Ҳозирги кунда бу ерда 75 нафар ёшлар иш билан таъминланган.  Корхона  дастлаб кунига 200 литр сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. Эндиликда кунига 1 тонна сут қайта ишланиб, 25 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида фаолиятини кенгайтириш мақсадида Австриянинг “Bertsch” ҳамда  Болгариянинг “Nikos” компаниялар билан ҳамкорликда янги технологияларини олиб келишни режалаштирган. Натижада кунига 5 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эришиш, янги иш ўринлари яратишдан иборат.  

O'zLiDeP Урганч туман Кенгаши вакиллари ва депутатлар корхонадаги партия аъзолари билан учрашиб, Президентининг шу йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятини тушинтирди.

- Давлатимиз раҳбарининг ўз нутқларида Марказий Осиё минтақасининг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш зарурлиги ва шу муносабат билан Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш тўғрисидаги таклифлари биз тадбиркорларни жуда ҳам қувонтирди. севинтирди. Негаки маҳсулотларимизни хорижий мамлакатларга экспорт қилишда анчагина қулайликлар яратилади, - дейди корхона иш бошқарувчиси Ферузбек Шарипов.  

Учрашувда Президентимизнинг нутқларини барча партия фаоллари ва депутатлар иштирокида кенг тарғибот ишларини олиб бориш ва маърузадан келиб чиқиб ишлаб чиқилган партиянинг аниқ чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда фаоллик талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Улуғбек Матназаров,  

 O'zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши бошланғич партия

ташкилотлари билан ишлаш

 бўлими бош консультати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+