O’zLiDeP депутати кўмаги билан “Маърифат” маҳалласига ичимлик суви келди

15.10.2020, 17:07

O’zLiDeP депутати кўмаги билан “Маърифат” маҳалласига ичимлик суви келди

Андижон шаҳридаги “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви танқислигидан аҳоли азият чекади. Бир неча йиллик муаммога ҳанузгача ижобий ечим топилмагани ачинарли ҳолат, албатта. Сув қувурларининг носозлигини бартараф этишга бирор мард мутасадди ёки, ҳомий топилмаётганидан фуқароларнинг фиғони фалакда. Бир ёқадан бош чиқариб масалани ҳал қилмоқчи ҳам бўлдилар, аммо маблағ масаласида яна тўхталиш юзага келди.

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Екатерина Смесованинг махкур ҳудуддадаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давомида ушбу масала ялт этиб кўзга ташланди. Мурожаатчиларнинг эътирози фикрлари депутатни бефарқ қолдирмади. Ахир кундалик фойдаланиладиган ичимлик суви об-ҳаводек зарурку! Бир неча чақирим олисдан ичимлик суви ташиб истеъмол қилиш амримаҳолга айланаётганидан кўз юмиб бўлмайди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича айтган фикрининг ўзи биз учун топшириққа айланди, - дейди депутат. – Яъни, “Агар биз одамларга ичимлик суви етказиб бера олмасак, биз нимани қилган бўламиз? Касаллик қаердан чиқяпти? Болалар қаердан сариқ касал бўлмоқда? Одамлар чидаб келмоқда, лекин энди чидамайди” — деган сўзларининг ўзи бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар етарли эмаслигини кўрсатиб турибди. Мана, ўзимиз ҳам гувоҳи бўляпмиз.  Мазкур масала бўйича вилоят ҳокимидан кўмак сўрадик. Улар томонидан кўрсатилган амалий ёрдам туфайли муаммо жуда тез фурсатда ечимини топди.

Бугун маҳалла аҳли депутат кўмагидан мамнун. Ишонч билдириб адашмаганларини яна бир карра ҳис қилдилар. Шундай фидойи халқ ноиблари туфайли халқнинг муаммолари бартараф этилаётгани қувонтиради  барчани.

Зилола Раҳмонова,

OzLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    133
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+