O'zLiDeP депутати жомбойлик 5 нафар сайловчининг мурожаатини жойида ҳал қилди

16.10.2020, 15:56

O'zLiDeP депутати жомбойлик 5 нафар сайловчининг мурожаатини жойида ҳал қилди

Бугунги коронавирус пандемияси шароитида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, бевосита жойларда бўлиб, мавжуд муаммолар сабабини ўрганиш, кенг жамоатчилик, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда уларнинг ечимини топиш бугунги куннинг талабларидан ҳисобланади.

O'zLiDeP депутатлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Жомбой тумани 25-Нурафшон сайлов округидан туман депутатлигига сайланган Н.Тўраев Қудуқли МФЙда аҳоли билан мулоқот қилди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан 20га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 5 та мурожаат мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди.

Жумладан, Дилбар Юсупова ҳамда Дилрабо Саъдуллаева уй боғчасини ташкил этиш учун кредит олишга барча ҳужжатларини топширган бўлиб, аммо ҳанузгача иш ҳал бўлмасдан келаётган эди. Сайёр қабулда у кишининг масаласи ҳал этиладиган бўлди.

Зохид Шодмонов томонидан уйининг том қисмини ёпиш учун шефр олишга имконияти бўлмаганидан депутатга мурожаат қилди. Мазкур масала жойида тезкорлик билан ҳал этилиб, вилоят Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов томонидан 40 дона шефр олиб бериладиган бўлди.

Ҳамида Маматқулованинг ўғли Ғиёс Худойбердиев ногиронлиги сабаб бугунги кунда соғлигини тиклаш учун шифохонага ётиш учун мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан назоратга олиниб, шифохонага даволаниши учун йўлланма берилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан депутат томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутлик сўровлари юбориладиган бўлди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+