Фақатгина 21 октябрда эмас, йил давомида тилимизни қадрлашимиз, унга нисбатан ҳурматда бўлишимиз керак

21.10.2020, 10:40

Фақатгина 21 октябрда эмас, йил давомида тилимизни қадрлашимиз, унга нисбатан ҳурматда бўлишимиз керак

Тил – миллатнинг фахри, ғурури, қиёфасининг бир бўлагидир. Тил-миллатнинг борлигини, унинг тарихи ҳақида маълумот берувчи восита. Тил нафақат мулоқот воситаси балки, онамиздек муқаддасдир. Шунинг учун, она тилимизга доимо ҳурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “Эрдам боши тилдир”, яъни “Барча фазилатлар, эзгуликлар тилдан бошланади” дейилади. Тилимизнинг нафислиги, бойлиги ва маъно нозикликлари ҳазрат Алишер Навоий ижодида ўзининг юксак ифодасини топди. Улуғ мутафаккирнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида шеърият ва бадиият тилига номуносиб деб қаралган тилимизнинг кенг имкониятлари, жозибаси ўта назокат билан шарҳланган. «Лайли ва Мажнун»да сўз, демакки, тил айтган билан совумайдиган тарона, олган билан тугамайдиган хазина, деб таърифланади.

Бир сўз билан айтганда, тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз фақатгина 21 октябрда эмас, йил давомида тилимизни қадрлашимиз, унга нисбатан ҳурматда бўлишимиз керак.

Қаҳрамон Эргашев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+