O'zLiDeP фракцияси Транспорт вазирлигининг ҳисоботини эшитмоқда

21.10.2020, 11:35

O'zLiDeP фракцияси Транспорт вазирлигининг  ҳисоботини эшитмоқда

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг “Марказий Осиё минтақасини глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида Марказий Осиёни ягона минтақа сифатида ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, фаол минтақавий сиёсат олиб бориш, Марказий Осиёда қулай сиёсий муҳит яратиш, қўшни давлатлар билан барча соҳада, жумладан, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлган транспорт йўналишида конструктив ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишни белгилаб берди.

Чунончи, бугунги кунда минтақада айнан транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантириш асосий ва долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Минтақа давлатлари иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсиши, давлатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажмининг ортиши, экспорт ва импорт юкларининг мақбул нархларда ташилишига эришиш айнан ушбу йўналишдаги алоқаларнинг ривожи ва ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифи бугунги глобаллашув даврида дунё давлатларининг ўзаро интеграциялашуви жараёни ва савдо-сотиқ муносабатларининг жадал тус олишига, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланишига катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, бугунги кунда минтақада транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш замон талаби бўлиб, ушбу марказнинг ташкил этиш орқали ҳамкорлар билан бирга Марказий Осиё транспорт тизимини ривожлантириш бўйича минтақавий дастурни қабул қилиш имкони пайдо бўлади. Бунда минтақавий транспорт тизимини чуқур интеграция қилиш учун ўзаро тариф преференцияларини тақдим этишда ҳамкор давлатлар билан келишув, божхона ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, логистика марказларини ривожлантириш, имтиёзли кетма-кет тарифларни шакллантириш орқали халқаро ва минтақавий транспорт коридорларидан самарали фойдаланиш назарда тутилган.

  • Кўрилди
    148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+