O’zLiDeP депутатидан хайрли ташаббус

26.10.2020, 10:57

O’zLiDeP депутатидан хайрли ташаббус

Кучли ижтимоий фаоллик. Бу Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабахановнинг сайловолди дастурида ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири.

Шу мақсадда депутат томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, бугунги пандемия шароитида умумтаълим мактабларида санитария гигиена ҳолатларини яхшилашга кўмаклашиш каби эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу кунларда депутат яна бир хайрли ишга қўл урди. Наманган шаҳридаги 43, 15, 46, 4, 22-сонли умумий ўрта таълим мактабларида билим олаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бўлган 25 нафар ўқувчиларга дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини тўлаб берди.

Албатта, бу хайрли ташаббусдан кўзланган мақсад ҳам келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизнинг билим олиб, муносиб касб эгаси бўлишларига кўмаклашишдир. Зеро, “Энг яхши сармоя бу – билимга бўлган сармоядир”.

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+