Самарқандлик Ишбилармон аёллар Республика кўрик-танловига йўл олишди

26.10.2020, 10:59

Самарқандлик Ишбилармон аёллар Республика кўрик-танловига йўл олишди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Бугун вилоятда 22 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг 3 мингга яқинини хотин-қизлар бошқариб келмоқда.

Дастлаб танлов иштирокчилари томонидан вилоятнинг тадбиркор ва фермер аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Жорий йилги танловда фаол иштирок этган 370 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан иборат хотин-қизлардан 16 нафари танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди. Мазкур танловнинг 3 нафар ишбилармон аёли республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиби Абдуллаева Муқаддас Хасановна фермерлик йўналиши бўйича кўплаб амалий натижаларга эришиб келмоқда. Ҳозирда касб-ҳунар коллежларини битирган 55 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

- Ҳозир янада катта марраларни мўлжаллаяпмиз. Бугунги кунда 16 гектар ерга Интенсив узумзор, ғалла, тамаки, сабзавот экинлари, олмазорлардан юқори ҳосил олиш билан бир қаторда банкдан 500 млн. сўм кредит олиш орқали интенсив узумзорларни 4 гектарга кенгайтириш, иссиқхонада мева сабзавотлар етиштириб аҳоли давтурхонига етказиш, интенсив боғлар учун шпаллер, сим тўқималарни ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилмокда ва янги лойиҳа ҳисобидан яна 10 нафар фуқароларимиз иш билан таъминланиши кўзда тутилган, - дейди “Давллатбек нурли даласи” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Абдуллаева Муқаддас Хасановна.

Якуний хулосасига кўра 1-ўрин Ургут тумани “Давллатбек нурли даласи” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Абдуллаева Муқаддас Хасановнага, 2-ўрин Қушработ туманидан “Қўрғон жилваси” боғдорчилик йўналишида кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Неъматова Роҳила ҳамда 3 ўрин эса Нарпай тумани ”Юлдуз савдо” х/к раҳбари, ”Оқтош кўзмунчоқлари” нодавлат нотижорат мактабгача таълим мусассининг мудираси Турдибоева Шоирага насиб этди.

Кўрик-танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган хотин-қизлар O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг дипломи, турли хил номинациялар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек юқори ўринни эгаллаган соҳибалар танловнинг Республика босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+