O'zLiDeP «Ёшлар қаноти» фаоли халқаро танлов ғолиби бўлди

26.10.2020, 22:05

O'zLiDeP «Ёшлар қаноти» фаоли халқаро танлов ғолиби бўлди
«Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми» дейди доно халқимиз. Ҳам дуо олиб, ҳам олтин олганларни эса алқамай илож йўқ.
 

O'zLiDeP Навоий вилояти Ёшлар қанотининг фаол аъзоси Қуванишбек Ережепбаев 12 давлат талабалари ўртасида бўлиб ўтган «Молодой учёный СНГ-2020» Халқаро танловида тиббиёт соҳаси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Қуванишбек пандемия шароитида «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатига баҳоли қудрат ҳисса қўшиш мақсадида талабалик маошини ўзи яшайдиган маҳалладаги ночор оилалар учун ажратди. Стипендиясига озиқ-овқат жамланмаларини тарқатиб, саховат кўмагини кўрсатди.

Қуванишбек ўз элига меҳр-оқибати туфайли Президентимиз томонидан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ёш бўлишига қарамай, маҳалладошларига елкадош бўлган O'zLiDeP фаолини ана шу кам таъминланганлар дуоси қўллаган бўлса не ажаб?!

Айни пайтда «Ёшлар қаноти» фаоли қўшни Қозоғистон Республикасининг Нурсултон шаҳрида ўтказилиши мўлжалланаётган тақдирлаш маросимига тайёрланмоқда.

Ушбу маросимда Қуванишбек Ережепбаевгақўлга киритган олтин медали топширилиб, Нурсултон шаҳрига 3 кунлик бепул саёҳат ташкил этилган.

-- Бу менга эмас, аввало, Президентимизга, ота-онамга, миллатимга берилган соврин , деб биламан. Ахир мен ва мен каби ёшларга яратилган шароитлар яхши бўлмаганда шундай ютуққа эриша олармидим? Бу муваффақиятдан бошим осмонда. Ҳамиша халқим учун хизмат қиламан,- дейди Қуванишбек. 

 
photo_2020-10-16_18-00-49.jpg

O'zLiDeP Навоий вилояти
 
матбуот хизмати
  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+