“Навобод наслли парранда” кластер усулидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги қошида БПТ ташкил этилди

04.11.2020, 11:31

“Навобод наслли парранда” кластер усулидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги  қошида БПТ ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан  Самарқанд туманида жойлашган  “Навобод наслли парранда”  кўп тармоқли фермер хўжалигида тадбир уюштирилди.

Тадбирда  “Навобод наслли парранда” кластер усулидаги кўп тармоқли фермер хўжалиги директори Хайдар Ураков йиғилганларга фермер хўжалигининг фаолияти ҳақида йиғилганларга қисқача  сўзлаб берди.

- Кўп тармоқли фермер хўжалигининг умумий ер майдони 120 гектарни ташкил этиб, 90 гектар ер майдонида замонавий усулдаги узумзор барпо этилган.Ушбу узумзорда хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда узумнинг экспортбоп оқ кишмиш нави етиштирилади. Токларга ишлов бериш, агротехник тадбирларнинг барчаси техника воситалари орқали амалга оширилади, ҳар гектар узумзор учун 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланди, дейди Х.Ураков.

Бундан ташқари, агрокластер корхонаси қошида узумни қайта ишлаш режалаштирилган, шу мақсадда 1 млн. 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига Белгия, Туркия, Германиядан узумни қайта ишлашга мўлжалланган замонавий ускуна келтирилган. Натижада 8 минг тонна майизни қайта ишлаб, экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келди ҳамда 22 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Корхона фаолиятининг яна бир тури паррандачилик хисобланади. Айни кунларда “Навобод наслли парранда” кўп тармоқли фермер хўжалигида 300 минг бош наслли парранда парваришланмоқда. Бу ерда ойига 2 миллион донадан ортиқ наслли жўжалар етиштирилиб, республикамизнинг қарийиб барча паррандачилик корхоналарига етказиб берилмоқда.

Корхона филиаллари Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятида ҳам фаолият юритмоқда. Дастлаб, наслли жўжалар Германиялик ҳамкорлар томонидан етказиб берилган бўлса, бугунга келиб корхона қошидаги инкубация цехида жўжаларни очириш йўлга қўйилган.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан соатига 20 тонна парранда омухта еми ишлаб чиқарилиб мамлакатимиздаги паррандачилик корхоналари ва  Афғонистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида
8,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, йил охирига қадар жами 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Тадбир давомида “Навобод наслли парранда”  корхонаси ишчи ходимларининг 20 нафари партия аъзолари сафига қабул қилинди ва Бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+