“Nasaf Medical Center” хусусий клиникасида партия аъзолари сафи кенгаймоқда

12.11.2020, 17:12

“Nasaf  Medical Center” хусусий клиникасида партия аъзолари сафи кенгаймоқда

Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркор, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Дилрабо Шарипова раҳбарлик қилаётган  “Nasaf  Medical center” кўптармоқли даволаш муассасасида аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Асосан, бу  хусусий тиббиёт муассасасида аҳолига  урология, гинекология, гастроэнтерология, хирургия, неврология, терапия,  эндокринология, кардиология,  рентген-радиология,ва  физиотерапия йўналишлари бўйича ташхес қўйилиб, шу ернинг ўзида даволаш муолажалари амалга оширилмоқда.

Яқинда мазкур даволаш муассасасида  O'zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Coғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда муассасанинг шифокор ва ҳамширалари, партия фаоллари ва ёшлар фаол иштирок этишди.                                         

Тадбир сўнгида тиббиёт ходимларидан Севинч Акмалова,  Севинч Азизова, Сайёра Рўзимуродова, Севара Рўзимуродова ва  Муниса Ғаниева партия сафига қабул қилинди.

  O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    177
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+