«Marokand Kabel Invest» МЧЖда O`zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилади

13.11.2020, 17:47

«Marokand Kabel Invest» МЧЖда  O`zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилади

Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган «Ургут» эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонаси иштирокчиси сифатида «Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамият корхонаси ҳам рўйхатдан ўтган.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари «Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб корхонанинг ҳозирги кундаги фаолияти билан танишиб ҳамда партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

«Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамияти «Замонавий LED чироқлари ишлаб чиқариш» лойиҳасини йўлга қўйган вилоятимиздаги корхоналарда бири. Корхона 2018 йилнинг иккинчи чорагидан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Лойиҳага асосан 100 та янги иш ўрини яратилди ҳамда маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган, – дейди корхона иш бошқарувчиси Раббим Кулиев. - Ҳозирги кунда корхонада 100 турдан ортиқ йилига 2,5 млн. дона электр энергия сарфини тежайдиган замонавий LED ёритгич чироқлари ишлаб чиқариляпти. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 30 фоизи қўшни республикаларга экспорт қилинмокда.

Корхонада келгусида янги хорижий инвестицияларни жалб қилиш эвазига ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 10 млн. донага етказиш режалаштирилмокда. Натижада қўшимча яна 100 та янги иш ўрини яратилади.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши «Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамиятидаги 25 нафар ходимларни партия аъзолига қабул қилиб, корхонада наъмунали Бошланғич партия ташкилоти тузишга келишиб олинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+