Даштиободлик Шохиста опанинг томорқасида маҳорат дарси ташкил этилди

17.11.2020, 15:13

Даштиободлик Шохиста опанинг томорқасида маҳорат дарси ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “O’zLiDeP 17 ёшда 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида Самарқанд туманида “Томорқа даромад манбаи” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Самарқанд туманининг Даштиобод маҳалласида яшовчилар азалдан томорқачиликни ўзларига касб қилишган.

Даштиободлик Хатамова Шохиста опа ҳам томорқасидан унумли фойдаланиб келаётган юртдошларимиздан бири ҳисобланади.

Онахон “Ер инсонни боқади, яшашга ўргатади, гул эса ҳаётга завқ бағишлайди” деган нақлига амал қилиб, ўз томорқасида гул кўчатлари, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш баробарида 2 сотихли иссиқхонада гул ўстиришни йўлга қўйган. Партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларида ҳам онахон гулчилик сир-асрорларини ўргатиш баробарида анор, анжир, олма, узум каби мевали дарахтларни парваришлаш тўғрисида ҳам иштирокчиларга ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

- Оила аъзоларимиз билан 16 сотих ерда деҳқончилик қиламиз. Томорқада 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар бор. Боғ ораларига эса қулупнай, пиёз, кўкатлар, сабзавотлар экиш баробарида турли хилдаги манзарали гул кўчатларини ҳам етиштириб келмоқдамиз, - дейди Ш.Хатамова. - Деҳқончилик орқасидан рўзғоримиз обод. Тўрт йилдан бери 2 сотихлик иссиқхонада астрамерия гулини етиштириб келмоқдамиз. Даромади ҳам яхшигина. Шунинг орқасидан фарзандларимизни тўй қилдик, уйли қилдик.

Таъкидлаш керак, бугун O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида ҳудудда Шохиста опа каби тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+