Масъулиятсиз масъуллар ёҳуд чустлик депутатлар нимадан норози

19.11.2020, 16:08

Масъулиятсиз масъуллар ёҳуд чустлик депутатлар нимадан норози

Чуст туманида O'zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди.

Ушбу форумга депутатлар бир ҳафта аввалдан тайёргарлик кўрган, тадбиркорларни муаммолари ечимига дахлдор Чуст ҳокими ўринбосарлари таклиф этилган, бироқ масъуллар тадбирда қатнашишни, тадбиркорлар дардига қулоқ тутишни исташмаган.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Чуст туман бўлими Адлия бўлим ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этди. 

Мулоқот жараёнида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

Масалан, Тохиржон Парпиев Тўрақўрғон ва Чуст туманлари оралиғида жойлашган қаровсиз ҳолатдаги ўзлаштирилмаган ер майдонининг 40 гектарида боғ барпо этиш истагида, 8 ойдан буён мазкур масала бўйича туман ҳокимига қилган мурожаати ҳозирги кунгача ҳал қилинмаган, ушбу ер майдонидан фойдаланиш борасида қарор лойиҳаси тайёрланган бўлсада, имзоланмасдан қолганлигини айтмоқда.

Бундан ташқари, чустлик Минаввархон Мухторхонов бошчилигидаги 20 нафар тадбиркор дехқон бозори ҳудудини қайта таъмирлаш масаласи борасида туман ҳокимининг қарори бўлсада, номаълум сабабларга кўра ушбу таъмирлаш ишларини бажаролмасдан келаётганлигини баён қилган. 

Тадбиркор Одилжон Муллажонов эса банк маъсулларининг масъулиятсизлигидан норози. Маълум қилишича, Чуст туманининг Варзик ҳудудида ташкил қилган туя қушни ривожлантириш хўжалигини ишини юритиш ва ривожлантирилиши учун хорижий валютада кредит олиши борасида банк муассасаларига қилган мурожаатлари самарасиз қолиб кетганлиги натижасида иши тўхтаб қолганлигини билдирди, тадбиркорга кредит олиш учун хужжат тўплашни айтган банк мутасаддилари барча хужжатлар жамлангандан сўнг тадбиркорни олти ой сарсон қилгач, кредит бераолмаслигини  билдирган. Одилжон Муллажонов ушбу ҳолат учун чора кўрилишини истайди.

Шу каби, Пансада МФЙ ҳудудидаги йўлни асфальти учун бюджетдан маблағ  ажратилган, бироқ йўл таъмири оҳирига етказилмай, чала қолиб кетган. Депутатлар ушбу ҳолатда бюджет маблағи увол бўлаётганидан норози бўлишмоқда.

Танқидий ва бахс-мунозарага бой тарзда ўтган учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича дахлдор ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+