Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди

20.11.2020, 18:06

Қонун лойиҳаси иккинчи  ўқишда маъқулланди

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Халқ ноибларининг фикрича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида амалиётда бир-бирини зидловчи қонун ҳужжатлар юзага келишининг олди олинади.

Лойиҳа билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрларини билдирган ҳолда, мазкур ҳужжатни иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлади.

  • Кўрилди
    189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+