“Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда

27.11.2020, 17:24

“Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Тахиатош тумани “TEXTIL DILOROM” масъулияти чекланган жамиятида хотин-қизлар учун ўқув курси ташкил қилинди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, ҳозиргидек синовли кунларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, қўлида ҳунари бор қизларни тадбиркорликка жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

–Аҳолининг ишсиз қолган қатламини, айниқса уйда ишсиз ўтирган “Темир дафтар” га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, – дейди партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлим мудири Элиза Бекимбетова. –Ўқув курсини ташкил этишдан мақсад, айнан қўлида ҳунари бор қизларни ишга жойлаштириш, шу орқали ўзини-ўзи банд қилишдан иборат. Бу ўқув курсини барча шаҳар ва туманларда, энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида тадбиркор Дилором Сабирова хотин-қизларга ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб, тикиш-бичишнинг ўзига хос сирларини иш жараёнида ўргатди.

– Фаолиятимни ўтган йили “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича банкдан 150 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бошладим, – дейди “TEXTIL DILOROM” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Сабирова. – Асосан эркаклар учун махсус кийимлар, мактаб формаларини тикишга мўлжалланган корхонамизда 16 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.

Тадбиркор Дилором Сабирова маҳорат дарси пайтида хотин-қизларга тадбиркорликни бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, мукаммал ишлаб чиқилган бизнес режага эътибор қаратиш, тикувчиликнинг сир-асрорларини, тикув машиналарининг ўзига хос хусусиятлари бўйича атрофлича амалий иш жараёнида тушунтириб берди.

Маҳорат дарси давомида “Темир дафтар” га кирган 4 нафар хотин-қиз шу корхонага ишга жойлаштирилди.

      O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+