Қонун лойиҳасида қандай янгиликлар акс этмоқда?

30.11.2020, 17:02

Қонун лойиҳасида қандай  янгиликлар акс этмоқда?

Фракция йиғилишида “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин бахс-мунозаларга сабаб бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 январдаги карорида кўзда тутилган кўрсатмаларни бажариш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат Капитал бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қимматли қоғозларнинг номинал қийматини оширишда қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғимлар йиғиб олиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг институционал салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат руйхатидан ўтказишда эмитент республика бюджетига ушбу эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан 0,01 фоиз миқдорида ҳак тўлайди. Агар илгари руйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ошса, эмитент республика бюджетига эмиссиявий қимматли қоғозларининг номинал қиймати ошган сўмманинг 0,01 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.

Лойиҳада Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш фондига маблағлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу тўловлардан тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 650-сонли қарори билан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши белгиланмоқда.

Шу жиҳатдан депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Президентимизнинг 2019 йил 24 январдаги тегишли фармонининг 5 ва 15-бандлари ижросини, шунингдек, Агентликнинг институционал салоҳиятини ва моддий-техник таъминотини ривожлантириш учун имконият яратилишини инобатга олган ҳолда, лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллашди.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+