Тахиатошда депутатлар ва тадбиркорлар форуми ўтказилди

30.11.2020, 18:00

Тахиатошда депутатлар ва тадбиркорлар форуми ўтказилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тахиатош туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди. Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилот вакиллари,  тадбиркорлар, тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар  иштирок этди.

Форумда тадбиркорларимизни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.  Жумладан,  тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган фуқаро М.Байрамов  уй олди атрофига иссиқхона қурмоқчилиги айтди.

Мурожаат юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори  О.Хайтбаев  ҳозирги кунда кам таъминланган оилалар ва ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар учун иссиқхоналарни бепул ўрнатиш бўйича имтиёзлар борлиги ва тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган фуқаролар учун тадбиркорлик бўйича бериладиган гувоҳнома учун  энг кам иш ҳақи 223 минг сўм пулни ҳозирги кунда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тўланишини айтиб ўтди.

 "Дилором текстиль" оилавий корхонаси раҳбари Дилором Сабирова ҳам фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида ноль балансда  бўш турган иморат кераклиги бўйича мурожат қилди. Унга туман Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари агарда бўш турган иморат топиб, 50 нафар кишининг бандлиги таъминланса марказ томонидан ҳар бир кишига 2 млн 230 минг сўмдан пул тўланиши яъни субсидия орқали 115 млн сўм ажратилиши, солиқ инспекцияси томонидан 3 йилгача мулк, ер ва даромад солиғидан озод қилиниши бўйича маълумот берди. 

Ёш тадбиркор "Дана текстиль" МЧЖ раҳбари Гулдана Ахметова ҳам ўзининг корхонаси ёнидаги янги иморатида эшик ва ромларини ишлаб чиқарувчи   станоглар олиб келишда банк томонидан кредитлар керак эканлигини айтди. Мурожат юзасидан "Халқ банк" туман филиали томонидан ҳозирги кунда 14 фоиздан 33 млн сўм миқдорида кредит ажратилаётганлиги, агарда 33 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлса гаров кераклигини айтиб ўтди.  

Форум доирасида айрим муаммолар жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларни тегишли ҳамкор ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали кўриб чиқилишини ва назоратга олишга келишиб олинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+