Депутатга сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

02.12.2020, 11:18

Депутатга сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Халқ билан доимо мулоқотда бўлиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 30-Ғишткўприк сайлов округи ҳудудида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабахановнинг доимий фаолият кўрсатувчи қабулхонаси ташкил этилиб, сайловчилар мурожаатларини тинглаб келмоқда.

Биргина ноябр ойи давомида қабулхонага фуқаролар томонидан 20 га яқин мурожаатлар билдирилиб, уларнинг аксарият қисми ижобий ҳал этилди.

Депутат қабулхонасига билдирилаётган ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб, уни ижобий ҳал этилиши борасида олиб бораётган саъйи ҳаракатларидан округ ҳудудидаги аҳоли вакиллари мамнун бўлмоқда.

Чорсу маҳалласи фуқаролари номидан депутатнинг аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга ошираётган ишларига ташаккурнома билдирилди.

Бу албатта сайловчиларнинг депутат фаолиятига бўлган ишончларини янада ортишига, Халқ ноибининг эса аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида тинмай самарали хизмат қилишига ундайди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек халқимизга хизмат қилиш энг олий бахтдир.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Elyor2020-12-05 10:49:08

Ишларига омад! Аллох рози бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+