O’zLiDeP депутатлари наманганлик мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини эшитди

02.12.2020, 15:31

O’zLiDeP депутатлари наманганлик мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида депутатлар мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботини тинглашди.

Кун тартибида дастлаб Наманган вилоят бюджетининг 9 ойлик ижроси ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича Наманган вилоят ҳокимлигининг молия бош бошқармаси бошлиғи Зухриддин Бахриддиновнинг ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидаги кейинги масала - Наманган вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ва келгусида қилиниши зарур бўлаган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидахмад Султанов, “Наманган вилоят ҳудудий электр тармоқлари” А/Ж бош директори ўринбосари Раҳимжон Мирзаев, “Ҳудудгаз” Намангангаз таъминот филиали директори ўринбосари Иброҳим Мамажонов соҳага доир бажарилган ишлар ва келгуси режалар билан таништирди.

- Магистрал қувурларда газ босими 6-7 атмосфера бўлса таъминотда муаммо бўлмайди. Бугун бу кўрсаткич 2-2,5 атмосферани ташкил этяпти, шунинг ҳисобига газ таъминотида муаммолар юзага келмоқда. Ҳозирда вазиятни яхшилаш мақсадида Туркманистондан газ импорт қилиш бошланган, Наманганда ҳам ҳолат ижобий томонга ўзгариши ҳамда газ босими кўтарилиши кутилмоқда, — дейди "Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали директори ўринбосари Иброҳим Мамажонов.

Йиғилишда, шунингдек Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари таклифига мувофиқ, Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида нарх-навони барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳамда Жийдакапа қишлоғида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ташкил этилаётган бозорни тартибга солиш тўғрисида Наманган вилоят бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси раиси Толибжон Тожибоев ҳисоботи тингланди.

Кўрилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бахс-мунозарага бой тарзда ўтган йиғилишда депутатлар ўзларини  қизиқтирган саволларга тегишли масъуллардан жавоблар олишди.

 Юлдуз Юлдашева,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+