O‘zLiDeP депутатлари ногиронлиги бўлган болажонлар ҳолидан хабар олди

03.12.2020, 16:47

O‘zLiDeP депутатлари ногиронлиги бўлган болажонлар ҳолидан хабар олди

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари 3 декабрь - "Халкаро ногиронларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйидаги болажонлар ҳолидан хабар олдилар. Дастлаб меҳмонлар муассасада болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Кутубхона, тарбияланувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари махсулларидан иборат кўргазма зали, сенсор ва амалий машғулот ҳамда дарс хоналаридаги замонавий қулайликлар меҳмонларда илиқ кайфият уйғотди. Шунингдек, муассасада Республика болалар ижтимоий мослашуви маскани ҳамда "Ўзбекнаво" Андижон вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Меҳр-мурувват дунёни асрайди” мавзусидаги байрам тадбирда иштирок этган депутатларнинг таассуротлари бир олам бўлди. Унда сўз олганлар ҳар бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмаслигини алоҳида қайд этдилар.

-Бугунги ташриф тарбияланувчиларимиз кўнглини осмон қадар кўтарди, - дейди муассаса директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон ХАЛИЛОВА. - Бугун Президентимиз раҳнамолигида ногиронлиги бўлган шахсларга катта эътибор қаратилаётганлигини ҳар қадамда кўриш мумкин. Уларни ижтимоий ҳимоя қилиш айни пайтда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Болажонларимизнинг бугунги қўвончларини кўриб биз ҳам жуда хурсанд бўлдик.

-Муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб мамнун булдик, - дейди халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати Эркиной Абжамилова. - Бу ерда болажонлар ўзларини оила даврасидагидек хис қилишлари сўзларида, кўзларида намоён. Улар билан суҳбатлашиб рухимиз енгил тортди.

Тадбир давомида санъаткорлар томонидан тайёрланган бадиий мусиқий дастурлар болажонларга кўтаринки кайфият улашди. Болажонларга улашилган байрам тухфалари меҳр ва эътиборга мухтож кўнгилларни янада зиёлантирди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+