Халқ вакили тахиатошлик ёлғиз онахоннинг уйини таъмирлаб берди

03.12.2020, 16:51

Халқ вакили тахиатошлик ёлғиз онахоннинг уйини  таъмирлаб берди

Тахиатошлик депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитлари,  уларнинг  муаммо ва таклифларини ўрганиш  мақсадида уйма-уй юриб, сайловчилар ишончини оқлашга, сайловолди ваъдасини бажаришга астойдил ҳаракат  қилмоқда. 

Ташаббускорлиги билан сайловчилар ўртасида ном қозонган O’zLiDePдан сайланган Тахиатош туман кенгаши депутати Азат Матмуратов яна бир хайрли ишга қўл ўрди.  

Тахиатош тумани  “Орайлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини Қобланов кўчасида истиқомат қилиб қилувчи Қутлибийке опа Уразниязова ёлғиз ўзи яшаб келмоқда. Онахоннинг яшаб келаётган уйи  таъмирталаб ҳолатида эди.

53 ёшни қарши олган Қутлибийке аянинг уйини таъмирлашга моддий шароити йўқ. Шу боис халқ вакили онахоннинг шароити, яшаётган уйини кўздан  кечириб,  ёрдам қўлини чўзди.

Депутат ўзи раҳбарлик қиладиган Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси билан биргаликда уйни қисқа фурсат ичида қайтадан таъмирлаб берди.   

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир ишни масъулият билан чин кўнгилдан бажарилса, шу ерда ишонч пойдевори яратилади.

Ана шундай халқпарвар, фидоий, масъулиятли депутатлар бор бўлсин.    

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+