Қашқадарёда халқаро ногиронлар кунига бағишлаб хайрия тадбири ўтказилди

03.12.2020, 18:04

Қашқадарёда халқаро ногиронлар кунига бағишлаб хайрия тадбири ўтказилди

3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов мактабида хайрия тадбири ва ногиронлиги бўлган ёш ҳунармандлар қўлида салқал топган ранг-баранг буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва вилоятда бирорта ногиронлиги бўлган шахс эътибордан четда қолмаслиги, уларнинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши, касб ўрганиши, ўқиши ва ижод қилиши учун барча қулайликлар яратиб берилиши хусусида сўз юритди.

Шу куни ҳомийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, O’zLiDeP депутатлари, партия фаоллари  ҳамда тадбиркорлар томонидан хайрия эҳсонлари йиғилди ва бу маблағ вилоятдаги имконияти чекланган мактаб ва мурувват уйлари тарбияланувчиларига туҳфа қилинди. Энг қувонарлиси шуки, имконияти чекланган, ногиронлиги бор, лекин ҳунармандчилик билан машғул бўлган йигит-қизлар томонидан ташкил этилган кўргазма йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Турли мато қийқимларидан болажонлар учун қўғирчоқлар тикиш жону дилим,- дейди  Қарши шаҳридаги 18-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқувчиси Мария Боймуродова. – Бундан ташқари жундан қўлқоп, болалар бўйинбоғи ва матога кашталар солишга ҳам қизиқаман. Мени қувонтирган нарса шу бўлдики, ўз қўлим билан ясаган буюмларни ўзим сотдим. Бу менда касбга, ҳунарга иштиёқ ва муҳаббат уйғотди.

Хайрия тадбирида ижро этилган куй-қўшиқлар  рақсларга уланиб кетди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+