Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

05.01.2021, 11:02

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига тқдим этган Мурожаатномасида хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Чунончи давлат ва жамият бошқарувчида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш – ислоҳотларимизнинг энг устувор йўнилишларидан бири эканлигини қайд этдилар.

Айни кунга қадар, барчамизга яхши маълум, Касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимликлар масъуллари томонидан жойларда хонадонма-хонадон ўрганилиб, 6 миллиондан зиёд хотинқизларнинг рўйхати шакллантирилди. Шу ўринда таассуфли бир ҳолатни айтмасликнинг чораси йўқ. Аслида тан олиш мардлик – ўрганишлар асносида жойлардаги чинакам ҳолат яққол кўзга ташланди. Айни ҳолатлар “Аёллар дафтари”нинг шакллантирилишига туртки бўлди. Мазкур дафтар асосида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ечим топишга кўмаклашилмоқда. Бу ишларга маҳаллалардаги янги ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” ҳам яқиндан ёрдамлашмоқда. Аслида иш бошланди холос. Келгусида бу ишлар тизимли равишда изчил давом эттирилади. Албатта, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги аёл депутатларимиз ҳамкорлигида мазкур ишларга муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни ҳам тобора юксалиб бормоқда. Масалан, олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Парламентимизнинг янги таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлгани ҳам ютуқдир биз учун.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг ташкил этилиши тўғрисида илгари сурилган таклифдан хурсанд бўлдик. Эндиликда айни кенгаш фаолияти асосида хотин-қизларнинг жамият нуфузидаги ўрни янада оширилади, улар учун янги имкониятлар яратилади,муаммоларига ечим топилишига кўмаклашилади.

Мурожаатномада хотин-қизлар масаласига оид айтилган ҳар бир таклиф, ташаббус ижросини ўзимиз учун муҳим вазифа сифатида белгиладик. Келгуси фаолиятимизни шу асосда ташкил этамиз.

Умидахон ИСАЕВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар қаноти бўлими мудири

  • Кўрилди
    520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+