Андижонда кўмир эмас, қум ёқиш янги МТМдан янги “инновациями”?

11.01.2021, 17:24

Андижонда кўмир эмас, қум ёқиш янги МТМдан янги “инновациями”?

Андижон шаҳар, Жумабозор маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси инвестиция дастури доирасида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига, «Бунёдгранд» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди.

Бир қадар кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлган янги оддийгина таълим-тарбия маскани. Қулайликлар ҳар ҳолда яратилган!

Аммо... ойнанинг акс томони хам борки, ҳафсалани пир этадию... "ҳайф масъулга" деган сўзни тилга кўчиради.

5 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган замонавий бинони роса қиш мавсумида назорат қиладиган экан. Нега дейсизми? Ахир иситиш учун кўмир ўрнига қум ёқилиши қай мантиққа тўғри келади? Буни янгича "инновация" дейликми ёки оддийгина  "йўқчилик"ка йўяйликми?! Бу ҳолга на йиғлагинг келади, на кулгинг...

Энди ёқилаётган қумнинг ҳавога кўтарилиб, ёна-ёна МТТ ҳудудига қайтиб тушишини тасаввур килинг... Фақатгина завқ бор учкунларда! На иситсин, на тафт берсин!

Яна бир ачинарли томони, қурилиш ҳам “дабдала”! 5 миллиард маблағ эвазига барча кулайликлари билан данғиллама иншоот қуриш мумкин. Аммо... тўғри бировнинг чўнтагини ҳисобламоқ фикридан йироқмиз. Аммо ажратилган маблағнинг сарфланиши борасида айрим мулоҳазалар туғилаётгани “яхши бўлмаяпти-да”!

Келажак тарбияланаётган масканда қум ёқиш шунчаки “мана иситишга ҳаракат киляпмизку” қабилидаги ишми?!

Ёки бечора қурилишдан чарчаган мутасаддилар кўмир билан қумнинг фарқини ҳам билмайдиган даражада ҳорганларми?

Жавоб кутамиз.

Жаҳонгир ЖИЯНОВ,

Халқ депутатлари Андижон

шаҳар кенгаши депутати

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+