Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ўрганилмоқда

11.01.2021, 17:54

Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ўрганилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага тарғибот қилиш мақсадида Ғиждувон туманида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази эксперти Юнус Шукуров Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда белгилаб берилган устувор вазифалар борасида  атрофлича маълумот берди.

Таъкидландики, Мурожаатномада айтилганидек, камбағаллик масаласи, кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билангина одамларнинг муаммоси ҳал бўлиб қолмайди. Таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл инфратузулмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш давр талабига айланган. “Темир дафтар”, “Ижтимоий реестр”даги маълумотлар аввало эҳтиёжманд оилалар сонини аниқлаш, қолаверса, уларнинг аҳволини ўнглаш чораларини кўришда асқотади, албатта.

Бундан ташқари, ана шундай тарғибот тадбирлари Вобкент, Бухоро туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини янада кенг тарғиб қилиш учун тадбир қатнашчилари ҳам тарғибот ишларида фаол бўлишлари кераклиги айтиб ўтилди.

Президентимиз Мурожаатномасининг моҳиятини ўрганишга қаратилган тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

  • Кўрилди
    145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+