Наманганда депутатлар бир гуруҳ Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлади

12.01.2021, 15:33

Наманганда депутатлар бир гуруҳ Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлади

Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласи, шаъни ва ор-номусини ҳимоя қилиш кабидир.

Муҳтарам Президентимиз Парламентга ва халқимизга Мурожаатномаларида хам дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар яқин-узоқ минтақаларда кузатилаётган зиддият ва тўқнашувлар шароитида биз юртимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада жадаллаштириш лозимлигини таъкидладилар.

2021 йилда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ривожлантириш бўйича ислоҳотларимизни давом эттирамиз. Хусусан, Қуролли Кучларимиз қудратини, қўшинларнинг профессионал ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратамиз, дея таъкидлаб ўтдилар.

Юрт посбонларини 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан муносиб табриклаш мақсадида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаҳанов ва Наманган шаҳар Кенгаши депутати Ғиёсиддин Бабаҳанов ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ватан ҳимояси барчамизнинг муқаддас бурчимиздир! Азиз Юртимизда истиқлол берган улкан имкониятлар ҳақида сўзласак, шунча оз. Зеро, мустақиллик туфайли ҳаётимизда ёрқин саҳифалар очилди. Шаҳару-қишлоқларимиз кўркам ва обод бўлди. Ҳаётимизга беқиёс маъно ва мазмун олиб кирган тинчлик дея аталмиш бу бебаҳо илоҳий неъматларнинг қадрига етиш, уларга шукур қилиш, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурч ва вазифамиз эканлиги хақида сўз юритилди.

Тадбир сўнггида ҳарбий қисмда ўзининг йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ҳамда ҳарбий хизматчиларга депутатларнинг байрам совғалари топширилди.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    96
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+