Урганчда БПТ аъзолари сафи кенгаймоқда

12.01.2021, 15:53

Урганчда БПТ аъзолари сафи кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва ғояларини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида Урганч шаҳридаги "UzXCMG" МЧЖ қўшма корхонасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда қўшма корхона ишчи ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва ёшларга Мурожаатнома мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Мурожаатномада иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришиш, шунингдек нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжудлиги таъкидлаганликлари, мазкур қўшма корхонада ҳам бунга барча имкониятлар мавжудлигини эътироф этишди.  

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Урганч шаҳрида жойлашган ушбу корхона 2014 йилда фаолият бошлаган. Эндиликда уни 3 босқичда ривожлантириш режалаштирилган. Шу мақсадда 2020 йил Хитой давлатидан 4,3 млн АҚШ доллик технологик йиғув линяси ва ускуналар олиб келинган. Келгусида маҳаллийлаштириш даражасини 51%га ошириш ҳамда 60 та янги иш ўрни яратилиш, корхонада ишлаб чиқарилаётган техникаларни нафақат ички бозорга етказиб бериш балки хорижга ҳам экспорт қилиш  режалаштирилган. 2019 йил корхонадаги 15 нафар ходим Хитой давлатига бориб ўз билим ва малакаларини ошириб келишган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил декабр ойидаги Хоразм вилоятига ташрифи давомида мазкур қўшма корхонада ҳам бўлиб, корхона имкониятларини юқори баҳолаб, заводни ривожлантириб, ушбу корхона Хоразм индустриясига асос бўлиши лозимлигини эътироф этган эдилар.

Партия вакиллари мазкур корхонада меҳнат қилаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг сиёсий етук, шижоатли ва ташаббускор бўлишларида, таклиф ва ғояларини амалга оширишда доим тайёрлигини билдиришди.

Олиб борилган мулоқотлар натижасида мазкур корхонадаги O'zLiDeP бошланғич ташкилоти аъзолари сафи яна 15 нафарга кўпайиб, аъзолар сони 71 нафарга етди.

Учрашув якунида "UzXCMG" МЧЖ қўшма корхонаси директори Алибек Ишчанов ва заводнинг фаол ёшларидан бир гуруҳи партиянинг эсталик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+