Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади

13.01.2021, 17:07

Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Мазкур шиор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида алоҳида эътироф этилган эди.

Тадбирда O`zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходимлари, вилоят Кенгаши депутатлари, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Мурожаатнома давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб бергани қайд этилди.

Давра суҳбатида O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди дастури (платформаси) мазмун-моҳияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ёшларни қўллаб-қувватлаш вазифалари хусусида маърузалар тингланди.

- Президентимизнинг Мурожаатномаси давлат ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади, - дейди "Ипак йўли" туризм халқаро университети ҳузуридаги Самарқанд туризм ва сервис техникум директори, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутати Шохруҳ Жўрқулов.

Хусусан, ушбу Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зеро, мамлакатимизни равнақ топтиришда биз, ёшлар муҳим куч бўлишимиз, ўз ғоя ва ташаббусларимиз билан турли соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок этишимиз керак. Бу борада ёшлар учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди ва фаол ёшларга партия эсталик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+