“Ким Ватанга содиқ бўлса – мендирман ўша!”

13.01.2021, 17:09

“Ким Ватанга содиқ бўлса – мендирман ўша!”

Ўзбекистон заминидаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик халқимизга истиқлол бахш этган бебаҳо неъматдир. Миллий армиямиз - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ана шу осудалик ва фаровонликнинг муҳим кафолати ва ишончли қалқонидир.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Сайхунбод тумани ҳокимлиги ва O`zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ташаббуси билан туман мудофаа ишлар бўйича бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Фронт орти фахрийлари, байналминалчи жангчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни Сайхунобод туман ҳокими, O`zLiDeP туман кенгаши депутати Фаррух Ўктамжонов очиб берди ва барчани яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, шундан сўнг туман мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Акром Мўйдинов сўзга чиқиб бугунги армиямизнинг ислоҳотлари ва қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш санъат усталари чиқишлари барчага манзур бўлди. Бундан ташқари, тадбирга вилоятимиздаги 525-БМПР, Ширин шаҳридаги махсус операцияларни бажарувчи батальон бўлинмаси, Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм ва вилоят миллий гвардияси бошқармаси ҳарбий қисм хизматчилари таклиф этилди ва улар томонидан қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва амалий машғулотлар кўриги ҳамда қўл жанги кўргазмали чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида соҳада фаолият олиб бораётган ҳарбийлар, фронт орти фахрийлари ҳамда ташкилотчиларга туман ҳокимлиги ва O`zLiDeP туман Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми туман марказидаги “Ёшлар хиёбони”да давом эттирилди. Бу ерда ҳарбий техникалар намойиши, Ширин шаҳридаги махсус операцияларни бажарувчи батальон бўлинмаси томонидан жанговар операцияларни амалга ошириш кўргазмали чиқиши намойиш этилди. Бундан ташқари майдонда ёшлар ўртасида тош кўтариш мусобақаси ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар O`zLiDeP туман Кенгаши ва республика Маънавият-маърифат маркази туман бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу мусобақада 17-мактабнинг битирувчи синф ўқувчиси Жавлон Эргашев 90 маротаба тош кўтариб, олий ўрин совриндори бўлган бўлса, 1-ўринни 26-32-мактаб ўқувчилари (Сергей Лукашов, Аслиддин Одилов) банд этишди, 4-мактаб ўқувчиси Асадбек Қодиров 2-ўрин, 35-мактаб ўқувчиси Сарвар Маҳмудов 3-ўринга сазовор бўлдилар. Яхши натижага эришган 34-мактаб ўқувчиси Фирдавс Хасанов рағбатлантирувчи мукофотга лойиқ деб топилди.

Исроил АСКАРАЛИЕВ,

Халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+