Мулоқотда хўжаободлик тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилдими?

22.01.2021, 12:04

Мулоқотда хўжаободлик тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилдими?

Хўжаободлик Зуҳриддин Абдурасулов анча йиллардан буён балиқ етиштириш билан шуғулланиб келади. Туманнинг Дилкушод маҳалласидаги балиқ кўлидан олаётган даромади нафақат рўзғори бутлигига, балки маҳалла-кўй, атрофидагиларга ҳам кўмаги тегаётганига, фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилаётган эди. Аммо минг таассуфки, айрим сабаблар баҳона мазкур кўл ҳудуддаги ҳарбий қисм томонидан олиб қўйилди. Тадбиркорнинг фиғони фалакда. Бош уриб нажот истамаган мутасаддиси қолмади.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Хўжаободдаги “Нил-Гранит” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми жараёнида З. Абдурасуловнинг муаммоси ўртага ташланди. Мурожат ечимини вилоят Адлия бошқармаси туман бўлими ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Баҳодир Саидолимовлар зиммасига олди.

Ташкил этилган тадбирда дастлаб сўз олганлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг форумда иштирок этган тадбиркорлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшлар, апртия фаоллари, депутатлар ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларининг ҳамкорлик борасидаги таклифлари, ташаббуслари, муаммолари тингланди.

-Туманнинг “Саноатчилар” маҳалласида озиқ-овқат дўкони ташкил қилганман, - дейди Диёрбек Каримов. – Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадимиз бор. Бироқ маблағимиз режамиздаги фаолият учун камлик қиляпти. Шунинг учун имтиёзли кредит олмоқчиман. Аммо бу масалада кўп сарсонгарчиликларга дуч келдим. Бугунги форум баҳона эса ушбу муаммоимга депутат Дилшодбек Алматов ҳамда “Халқ банки”нинг туман бўлими кўмагида ечим топилганидан хурсандман.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири.

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+