Депутатлар Данғара туманида тиббий хизматлар сифатини ўрганди

22.01.2021, 16:24

Депутатлар Данғара туманида тиббий хизматлар сифатини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси аъзоларининг ҳудудларда бўлиб, тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишмоқдалар.

Хусусан, халқ вакиллари Мавлуда Ибрагимова ва Баҳром Раҳмоналиевлар ҳам Фарғона вилоятининг Данғара туманида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини танқидий-таҳлилий ўрганмоқда.

Депутатларнинг дастлабки манзили тумандаги Қудуқ қишлоғи бўлди. Уйма-уй юриш жараёнида қишлоқдаги фуқароларнинг бугунги кундаги тиббиёт тизими ва уларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича фикрлари олинди.

Учрашувда халқ ноиблари мамлакатимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга катта эътибор қаратилаётгани, ана шу мақсадда аҳолининг ҳар бир таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Ўз навбатида, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар тиббий масканлар туман марказида жойлангани сабабли тиббий хизматдан фойланишда анча қийинчиликларга дуч келаётганини, қишлоқ врачлик пункларини қайта тиклаш, мавжудларини таъмирлаб тезроқ ишга тушириш лозимлигини билдирди.

Депутатлар учрашувлари давомида Данғара тумани тиббиёт бирмашмасида ҳам бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тиббиёт ходимлари ва беморлар билан суҳбатлашди.

–  Биз Данғара туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўрганар эканмиз, бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди. Мазкур ташкилотнинг реконсрукциядан чиқарилганига эндигина 3 йил бўлишига қарамай, бинолар ачинарли даражага етиб келган. Хоналар нураб ётибди. Айниқса, бугунги кунда ҳаётимиз учун зарур бўлган травматология бўлими ҳалигача ташкил этилмаган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова.

Депутатлар томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Парламент назорати ўрнатилади ва босчиқма-босқич муаммолар ижобий ечим топади.

Депутатларнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

 

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+