Ўзбекистонликлар 2020 йилда кўпроқ қайси соҳаларда бизнес очишди?

13.01.2021, 15:37

Ўзбекистонликлар 2020 йилда кўпроқ қайси соҳаларда бизнес очишди?

Ўзбекистонда 2020 йилда 2019 йилга нисбатан учта соҳада – қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (+100 %), ахборот ва алоқа (+15 %), шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида янги компаниялар сони кўпайди. Бу ҳақда спот.уз нашри Давстатқўм маълумотига таяниб хабар қилди.

Карантин янги компаниялар ташкил этишга жиддий таъсир қилди. Хусусан, бу борада июнь ойида 2019 йилдаги кўрсаткичдан 15 %га камроқ бўлган, лекин учинчи чоракда тафовут 5 %гача қисқарган ва йил оҳирига келиб деярли тенглашиб олган.

Шундан келиб чиқиб, ўтган йили мамлакатда пандемия бўлишига қарамай корхоналар сони кўпайган. Энг кўп корхоналар Тошкентда очилган – ўсиш 20,2 %, энг ками эса Сирдарёда – 3,3 %.

2020 йилда талаб пасайиб кетган саноат тармоқлари ҳам кузатилди. Хусусан, меҳмонхона қуриш (31,1 фоизга пасайди), кафе ва ресторанлар (- 22,1 %), етказиб бериш ва соғлиқни сақлаш (- 18,8 %). Бошқа соҳалар (-21 %).

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abror2021-01-14 12:54:46

Yetkazib berish bilan sog'liqni saqlash qolgan yilga nisbattan o'sdi. Masalan ko'plab tumanlarda yetkazib berish unchalik rivojlanmagan edi karantin sababli yetkazib berish ko'paydi va unga ko'plab tumanlar moslashdi va shuningdek sog'liqni saqlashda yaxshigina o'sish bo'ldi ishchilar soni ham ko'paydi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+