Энди “оила-маҳалла-ўқув муассасаси-депутат” ҳамкорлигини йўлга қўямиз

23.01.2020, 09:34

Тоҳиржон Толипов
Тоҳиржон Толипов

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида айтилган фикрлар энди янада уйғоқ қалб билан яшашга, ҳар бир топшириққа, ҳар бир вазифага янада жиддий талабчанлик билан ёндашишга ундайди. Маърузани тинглар эканман, халқ ва давлат ўртасидаги кўприк саналган депутатлар, сенаторлар учун келгуси давр ўзига хос туб янгиланиш ва ўзгаришлар даври бўлиши кўз олдимда гавдаланди.  

Бугун сайловчилар ишонч билан сайлаган депутатларимиз муҳим ташаббуслар ижрочиси бўлиши шарт. Улар кўплаб долзарб масалалар ечимига хизмат қилишлари давр талаби. Хусусан, биринчи навбатда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали тизимини яратишимиз лозим. 

Маълумки, уч йил аввал сенаторлар томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ва маҳаллий кенгашларда муҳокама қилиш амалиёти йўлга қўйилган эди. Бироқ ҳануз ечилмаган муаммолар исталганча топилади. Айниқса, коммунал, йўл қурилиши, таъмири масалаларида очиқ қолган саволлар талайгина. Масалан, айтайлик, ўтган йилда Андижон туманининг Гулистон ва Орол қишлоқларини боғловчи катта йўлнинг носозлиги юзасидан билдирилган мурожаат ечими 2020 йилнинг баҳор фаслига қолдирилганди. Энди масаланинг ҳал этилиши учун ўша ҳудуддан сайланган партиямиз депутати астойдил бел боғлаган. Мана, аллақачон ишини бошлаган сафдошларимиз бошқаларга ҳам ибрат бўлмоқда. Бу, албатта, биргина мисол. Аммо кечаги депутат билан бугунгисини яққол солиштириш мумкин. Энди мудраб ётиш йўқ. Ёниб ишлаш керак.  

Президентимиз аҳоли ўртасидаги ишсизлик масаласига ҳам алоҳида тўхталганлари бежиз эмас. Чунончи меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси 8,9 фоизни, аёллар ўртасида 12,5 фоизни ташкил этишини қайд этган давлат раҳбари бу муаммони бартараф этишда сенаторлар ва депутатларимиз камарбаста бўлишлари шартлигини таъкидладилар. Вилоятимизнинг турли шаҳар ва туманларида партиямиз вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан 2019 йил давомида 10 дан зиёд меҳнат ярмаркалари ташкил этилган бўлса, уларда 500 нафарга яқин андижонлик йигит-қизлар ўзлари учун муносиб иш жойларига эга бўлди. Жорий йилда бу кўрсаткични янада юқори даражага кўтариш керак.

Йиғилишдаги Президентимизнинг фикрлари биз депутатлар олдига катта масъулиятни қўйди. Аввало, чекка ҳудудларни қамраб оламиз. Шаҳарлаштириш, марказлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратсак, ўз-ўзидан коммунал, ички йўллар, ичимлик суви сингари қишлоқларда жуда кўп учрайдиган муаммоларга ечим топилади. Ёшлар масаласида ҳам йил бошидан буён бир қадар режаларни ишлаб чиқдик. Улар ўртасидаги ишсизлик даражасини қисқартиришда тадбиркор, фермер ва ишбилармонларимиз катта суянч бўлади, албатта. Имкон қадар хорижга бандлик масаласида чиқиб кетишларини олдини олишга ҳаракат қиламиз.

Давлатимиз раҳбарининг яна бир муаммо хусусидаги фикрлари бизни ҳушёрлик ва сергакликка чақирди. Чунки жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олдимизда ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Президентимиз бу ҳақда тўхталар экан, ўтган йили мамлакатимиз бўйича жиноят содир этган 47 мингдан ортиқ шахснинг 12 минг нафари ёки 25 фоизини ёшлар ташкил этгани, афсусланарлиси, қатор вилоятлар орасида бу кўрсаткич Андижонда ҳам сезиларли фоизни кўрсатганини таъкидладилар. Бу бизнинг оғриқли нуқтамиз. Хато шундаки, кўпчилик томошабин бўлаётган бундай нохуш ҳолатлар учун жамият бир ёқадан бош чиқармаган. Энди жим қараб туриш йўқ! Муносабат билдириш билан иш битмайди. Жиноятнинг туб илдизи қаерда? Албатта бориб-бориб тиғ яна ишсизликка тақалади. Демак, биринчи галдаги вазифамиз бандлик! Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятларини, бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашимиз, уларнинг иш бошлашлари, янги иш ўрнилари яратишлари учун етарли имкониятларни тақдим этишимиз зарур.

Энди фаолиятимиз давомида “оила-маҳалла-ўқув муассасаси-депутат” ҳамкорлигини йўлга қўямиз. Негаки, илк муаммолар оилада пайдо бўлади, оилада ечимини тополмаса, маҳаллага чиқади, кейин жамиятни “уйғотади”. Жоиз бўлса, масалани маҳалла ва жамиятни “қалқитмай” туриб, ўзимиз ҳал қилайлик. Ахир халқ бизга бежиз ишонч билдирмадику!

Ёниқ қалб, уйғоқ виждон, ҳалол меҳнат ва албатта, ишончга муносиб жавоб билан ишлаш вақти келганини Президентимиз фикрларидан сўнг яна бир бор юракдан ҳис қилдик.


  • Кўрилди
    1310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

:Ж.Тошкулов O`zLiDeP Ширин.ш. Кенгаши аппарат рахбари2018-06-18 11:13:07

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлисида қабул қилинган узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома юзасидан ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий транспорт ва логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, Ватан қадр-қимматини қадрига етиш, ҳамдўстлик давлатларнинг урф-одат дастури, тилларини урганиб бориш ҳамда қўшни хамдўстлик мамлакатларига тажриба иш ўрганиш борди-келди тизимини жорий этиш, келгусида Божхона хамкорлиги иттифоқи (Единний томожний союз) га аъзо бўлишимиз лозим деб ўз таклифимни бераман.


Даврон Темиров O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши ДГ ижрочи котиби2018-06-16 11:41:48

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси муҳим якунларидан бири бу – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Қўшма мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганидир. Бунда ушбу Дастурни амалга ошириш бўйича алоҳида масъулият ШҲТ Ёшлар кенгаши зиммасига юкланади,ўйлайманки ШҲТ мамлакатлари БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқади ва қабул қилинади. Ташкилот ёшлар масаласига жиддий эътиборни таъминлаган ҳолда хавфсиз ва барқарор келажакни таъминлашга эришади,муҳими , Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоиздан зиёдини ташкил этадиган ёшларимиз бундай ташаббусни доимо қўллаб-қувватлайдилар.


O'zLiDeP Ғузор туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Ю.Турдиев2018-06-14 15:49:44

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ёшларга қаратилган этибор ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, йигит-қизлар қалбида ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишларни изчиллигини таъминлайди.


Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi a'zosi Ramazonov Sherbek2018-06-14 14:59:06

Yoshlarni har jihatdan qo'llab quvvatlanishi ularda o'zgacha bir ishonch, qiziqish va mas'uliyat hissini oshiradi. Bunday xayrli ishlar kelgusida o'z samarasini beradi albatta. Yoshlarga bunday keng imkoniyatlar yaratib berayotgan tinchlikparvar prezidentimizga raxmat!!!


А.Тожиев O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши БПТ раиси.2018-06-14 09:16:12

Ёшларга жаҳолатни эмас, балки Ватан қадр-қимматини, ҳамдўстлик давлатларнинг урф-одат дастури, тилларини ўрганишни, уларни қадрлашни ўргатиш керак деб ўйлайман.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-06-14 09:12:08

Ёшлар билан тенг бўлиб, улар қалбидаги, юрагидаги ўй-фикрлар, мақсад-муддаолар, керак бўлса, ушалмай турган ниятлар билан яқиндан танишишни ўз фаолиятлари учун муҳим деб ҳисоблаган Президентимиз Ш.М.Мирзиёевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Ёшлар эртанги кунимиз эгалари, шундай экан, ёшларимиз хеч бир эътибордан четда қолмайдилар!


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-06-13 16:40:10

Ёшлар эртанги кунимиз эгалари, шундай экан, ёшларимиз хеч бир эътибордан четда қолмайдилар!


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-06-13 12:52:15

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида қабул қилинган узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномани амалга ошириш юзасидан Ҳаракатлар режаси бу йўналишда келгуси фаолият учун асос бўлади. Жумладан, улар ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақанинг транспорт ва логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларни экстремизм ғояларидан ҳимоя қилиш каби долзарб масалаларга алоқадорлиги билан ахамиятлидир.


А.Бабажанова- O'zLiDeP Канликул тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 12:04:04

Партиямиз ШХТ нинг давлатлар ўртасидаги хавфсизликни таъминлаш, ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратиш ташаббусини, ушбу масалада ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлайди. Ёшларга жаҳолатни эмас, Ватан қадр-қимматини, ҳамдустлик давлатларнинг урф-одат дастури, тилларини уйрганишни, ўларни қадрлашни ургатиш керак деб уйлаймиз.


Носирова Шоира Кармана туман кенгаши депутати2018-06-13 11:57:18

ШҲТ мамлакатлари БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқиши ва қабул қилинишини илгари суриши замонавий билимлар ва касбларни эгаллаган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, йигит-қизлар қалбида ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги ишларни изчиллигини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+