#LIVE Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлисида Бош вазир номзодини кўрсатиш масаласи муҳокама қилинади

18.01.2020, 09:35

#LIVE Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлисида Бош вазир номзодини кўрсатиш масаласи муҳокама қилинади

2020 йил 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилади.

Мажлисда Партиянинг фаоллари, сайланган депутатлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, шунингдек, партиянинг ҳудудий кенгашлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мажлисни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов олиб боради.

Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муваффақиятли иштирок этди ва натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.

Асосий қонунимизга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Йиғилишда Конституциямизнинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинади. 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+