Хоразм вилояти











Сафарбаев Шавкат Хасанбоевич
O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаш раиси
Сафарбаев Шавкат Хасанбаевич 1962 йил 13 июнда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган.
1986 йил Тошкент Политехника институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис, иқтисодчи.
1986 йилда Хонқа дон маҳсулотлари комбинати назорат ўлчов асбоблари ва автоматика устаси, 1989-1991 йилларда Шовот дон маҳсулотлари комбинати устаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика муҳандиси, 1991-2002 йилларда ун тегирмони бошлиғи, бош муҳандис лавозимларида ишлаган.
2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган.
2003-2006 йилларда - “Шовот дон маҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли “Иссиқ нон” корхонаси директори, 2006-2008 йилларда Хоразм вилоят ҳокимлиги мутахассиси, 2008-2009 йилларда Хоразм вилояти “Чорва ва озуқа” Бош бирлашмаси раиси, 2009-2016 йилларда Хоразм вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи, давлат унитар корхонаси директори лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Манзил: Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон кўчаси, 183-уй.
Телефон: 0 362 - 228 - 82 - 45
Факс: 0 362 228 - 82 - 41
Электрон почта: xz@uzlidep.uz