Эндиликда мактаб давриданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилади, чунки меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёж мавжуд

16.07.2020, 16:47

Эндиликда мактаб давриданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилади, чунки меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёж мавжуд

Жорий йилда республика бўйича умумтаълим мактабларини 452 минг нафар йигит-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълим кирса, 95 минг нафардан ортиғи ишга жойлашган тақдирда ҳам яна қолган 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи долзарблигича қолаяпти. Мазкур муаммоли вазият муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йилиннг 14 июлида ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан эндиликда 7-синфдан бошлабўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқишлари аниқланиб, истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмалар бериб борилади. 10-синфдан эса робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади. Шунинг учун ҳам жорий йил якунига қадар маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилиши ва 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берилди.

Албатта, бу борада ҳудудларда мактаб битирувчилари бандлигини таъминлаш юзасидан аллақачон кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошланган. Масалан, Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан ҳар бир туман, шаҳарда умумтаълим мактаблари битирувчиларини қамраб олган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб, уларда вилоят раҳбари шахсан ўзи йигит-қизларнинг иштиёқлари, мақсадлари, орзулари билан қизиқди, заруррий ёрдамлари учун мутасаддиларга топшириқлар берди. Мана шундай тадбирлар туман ҳокимлари иштирокида ҳам ташкил этилгани қувонарли. Биргина мисол келтирайлик. Олтинкўл туманидаги мавжуд 55 та умумтаълим мактабини жорий йилда 2638 нафар ўқувчилар тамомладилар. Улардан 54 нафари олтин, кумуш медалларга сазовор бўлди. Табиийки, ушбу 54 нафар йигит-қизнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиёзлари етарли. Қолган битирувчилар эса туман ва вилоят ҳокимининг учрашувларида мақсадлари томон йўналтирилгани ота-оналарни ҳам, педагогларни ҳам қувонтиради, албатта.

Бугун сарҳисоб қилинганда, мамлакатимиздаги ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар эканлиги маълум бўлди. Демак, ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш зарурати бор. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 30 июнь санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ёшлар сиёсатини юритишда муҳим аҳамият касб этди. Фармонга мувофиқёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масла қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.  Агентлик фаолияти орқали келгусида ёшларнинг муаммоларига ечим топилади, бандлик масалалари бартараф этилишига эришилади.

Мазкур йўналишда камчиликлар мавжуд экан, кўзланган натижадорликка эриши бўлмайди. Меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёж борлиги аниқ. Ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида тталаб юқори бўлган касблар бўйича малакали ўқувни мактабларданоқ йўлга қўйиш, албатта, ўз самараси беради.

Умидахон ЗОКИРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    352
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+