Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида она тилимизнинг нуфузи ва ўрни тобора ортиб бормоқда

21.10.2020, 19:50

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида она тилимизнинг нуфузи ва ўрни тобора ортиб бормоқда

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, маънавий хазина ва буюк қадриятдир.

Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда буюк маданият намуналари, улкан илмий кашфиётлар, бадиий дурдоналар яратганлар. Ўтмишдан маълумки, ўлкамизни босиб олган ёвуз кучлар аввало бизни ўз тилимиздан, тарихимиз ва маданиятимиздан, дину диёнатимиздан жудо қилишга уриндилар. Аммо жасур ва мард халқимиз ҳар қандай оғир синовларни мардона енгиб, миллий ғурурни сақлаб қола билдилар. Нафақат сақлаб қолди, балки уни ҳар томонлама ривожлантириб бугунги авлодларга безавол етказиб берди.

Аввало, 1989 йил 21 октябрь санасини, яъни “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кунни эслашимиз керак. Маълумки, мазкур қонун лойиҳаси икки марта муҳокамага қўйилган эди. Унинг атрофида қизғин баҳс мунозаралар бўлганди.

Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятни улуғ мақсадлар сари элтадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни вақтда у Ўзбекистонимизнинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди.

Орадан икки йил ўтиб Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги айнан она тилимизда жаҳоанга эълон қилинди.

Ўтган 31 йиллик сарҳисобига назар ташласак, она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Бугун ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқарувида, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.

Мухтасар айтганда, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб қарашимиз лозим. Бу ўз ўрнида она Ватанимизга бўлган меҳр ва олижаноб туйғуларимиз ифодасидир.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+