O'zLiDePнинг17 йиллигига бағишланди

15.11.2020, 11:30

O'zLiDePнинг17 йиллигига бағишланди

O'zLiDeP ташкил топганининг 17 йиллига бағишлаб партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз - ёшлар!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Фарғона давлат университети академик лицейида ўтказилган тадбирда талаба ёшлар иштирок этиб, партиянинг фаолият ва амалга ошираётган ишлари ҳақида тўлиқроқ маълумотларга эга бўлдилар.

- Партиямизнинг “Start up”,“Касбим фахрим” ва “Янги авлод кадрлари”лойиҳалари орқали йигит-қизларимизнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмаклашилмоқда. Бундан ташқари, жойларда ташкил этилаётган “O‘zLiDeP кутубхонаси” ҳам ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда, – дейди Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жавоҳирбек Шамсуддинов.

Шунингдек, тадбирда ёшлар тадбиркорликни бошлаш,мамлакатимизда ёш тадбиркорларгаяратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ҳам партия вакилидан маълумотлар олдилар.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+