“Депутат билан очиқ мулоқот” лойиҳаси ўтказилади
Депутат билан очиқ мулоқот онлайн шаклда 5 май куни соат 16:00да ЎзЛиДеПнинг YouTube’даги расмий каналида бўлиб ўтади.
Ўзингизни қизиқтираётган масалалар юзасидан ЎзЛиДеП депутатларига мурожаат йўллашингиз мумкин.
Очиқ суҳбатнинг илк сонида ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қуйидаги депутатлари иштирок этади:
- Ахмедов Дурбек Кудратиллаевич;
- Бердиева Барно Саитназаровна;
- Артиқов Дилмурод Рахматиллаевич.