Asosiy kontentga o‘tish
Жума 06-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Наманганда “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ғолиблари аниқланди

06.11.2026
50

O‘zLiDeP томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ташкил этилган “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг Наманган вилояти  ҳудудий Республика босқичи якунланди.

Ўн икки йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танлов бу йил ҳам юқори савияда ташкил этилди. Вилоятдаги 754 та маҳаллада фаолият юритаётган 1 563 нафар тадбиркор аёлнинг иш фаолияти ўрганилиб, август–сентябрь ойларида ўтказилган туман ва шаҳар босқичларида 237 нафар иштирокчи қатнашди. Саралаш натижаларига кўра, энг муносиб 14 нафар тадбиркор аёл ҳудудий босқичга йўлланма олди. Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида ўтказилган тадбирда партия ва давлат идоралари вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Танловда иштирокчилар ўз бизнес лойиҳалари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, хизматлари ва эришган ютуқларини намойиш этдилар. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин таълим соҳасида бир қатор мактабгача таълим ташкилотлари ва хусусий мактаб фаолиятини бошқараётган, “ZIS SCHOOL” асосчиси Шаҳноза Ғаниевага насиб этди. Иккинчи ўрин “Меҳрли Нурлар” кундузги парвариш маркази раҳбари, “Ҳамроҳ” — “WEPS” дастури доирасида 5 минг АҚШ доллари грантини қўлга киритган Иродa Анварбековага берилди. Учинчи ўрин эса “NazanFashion Academy” асосчиси, модельер-дизайнер Назан Эрман Тунжайга топширилди. У бугунга қадар 100 нафардан ортиқ хотин-қизга ўз ҳунарини ўргатган.

“Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш, янги бизнес ташаббусларини рағбатлантириш, тажриба алмашиш ва муваффақиятли тадбиркорлик намуналарини оммалаштириш учун муҳим майдон бўлди. Шунингдек, танлов аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?