Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 03-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Креатив тадбиркор ёшлар — истиқболимиз таянчлари

02.10.2026
85

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Қарши давлат техника университетида “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда воҳанинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ташаббускор ёшлар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, таълим, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишлардаги стартап лойиҳалари ҳамда бизнес ғояларини тақдим этдилар.

Тадбирда депутатлар, партия фаоллари, университет ўқитувчи ва талабалари, маҳаллий ёшлар иштирок этиб, истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчиларга бизнес ғояларни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, кредит ва молиялаштириш имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасидаги мазкур лойиҳа орқали маҳалла ва қишлоқлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг креатив ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш мақсад қилинган. Шунингдек, ёшлар лойиҳаларини қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига татбиқ этиш, фермер хўжаликлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда стартап ғояларини амалга оширишдан экспортгача бўлган жараёнда қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?