Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 20-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

200 та иш ўрни яратган тадбиркор аёл Жиззах шаҳрида энг фаол деб топилди

18.08.2026
55

Жиззах шаҳрида «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳасининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда тадбиркор хотин-қизлар ўз маҳсулотлари ва амалга ошираётган лойиҳаларини намойиш этиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашдилар.

Танлов якунига кўра, биринчи ўринни «Заргарлик» маҳалласи вакили, 20 йиллик тажрибага эга тадбиркор Назира Муҳиддинова эгаллади. У 2011 йилда ташкил этган «JIZZAX BEST SCHOOL» бугун 6 та таълим муассасасини бирлаштирган йирик хусусий кластерга айланган. Энг муҳими, тадбиркорлик фаолияти натижасида 200 та доимий иш ўрни яратилган.

Жумладан, 350 нафар болани қамраб олган боғчанинг 2 та филиали, 3 та ўқув маркази ва инглиз тилига ихтисослаштирилган хусусий мактаб фаолият юритмоқда.

«Маҳалланинг ишбилармон аёли» каби танловлар хотин-қизларни тадбиркорликка рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш ва янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Назира Муҳиддинованинг натижаси эса аёл тадбиркорлиги нафақат оила фаровонлиги, балки янги иш ўринлари ва ҳудуд иқтисодиёти учун ҳам муҳим эканини кўрсатмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?