Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 17-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“AvtoJon.uz” стартап лойиҳаси орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тайёрланаётган фуқаролар имтиҳонларга мустақил тайёрланиши мумкин

16.09.2026
36

ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастурида белгиланган “Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Ғиждувонда ёшлар иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Унда инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни замонавий касб ва тадбиркорликка жалб этиш ҳамда янги технологик ечимларни амалиётга татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда “AgriTech & FoodTech”, “EdTech”, “FinTech”, “HealthTech”, “GreenTech & Climate”, “TourismTech & Culture” каби истиқболли йўналишларда стартапларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Партия туман Кенгаши аппарати раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати Ғолиб Пўлатов ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаб, уларни бизнес лойиҳаларга айлантириш бўйича амалий тавсиялар берди.

Мулоқотда Ғиждувон тумани 2-сон техникумининг 1-курс талабаси Боймурод Давронов томонидан ишлаб чиқилган “AvtoJon.uz платформаси ҳам тақдим этилди. Мазкур стартап ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тайёрланаётган фуқаролар учун йўл ҳаракати қоидаларини мустақил ўрганиш ва имтиҳонга тизимли тайёрланиш имконини беради. Платформада профессионал видеодарслар, тестлар, имтиҳонларнинг 7 хил тури ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўқув материаллари жамланган. Ёш стартапчининг бу ташаббуси замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини қулай ва интерактив ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бугун ёшларнинг инновацион ғоясини қўллаб-қувватлаш — унинг келажакдаги имкониятига сармоя киритиш демакдир. ЎзЛиДеПнинг “Ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасидаги бундай мулоқотлар ёшларга ўз ғояларини тақдим этиш, мутахассислар ва тадбиркорлардан тавсия олиш, лойиҳаларини такомиллаштириш ва уларни амалий бизнес ташаббусларига айлантириш учун муҳим майдон яратмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?