“Бизнес клуб” лойиҳаси ишга туширилади
ЎзЛиДеП томонидан амалга оширилаётган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Бизнес клуб” лойиҳаси ишга туширилади.
Мазкур лойиҳа доирасида тадбиркорлар ва бизнес вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, соҳадаги муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинади.
Бизнес клубнинг илк учрашувида тадбиркорларнинг, жумладан ташқи рекламани жойлаштириши билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинади.
Муҳокамалар натижасида, тадбиркорларнинг муаммоларига амалий ечимлар топиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилади.
Манзил: ЎзЛиДеП биноси
Сана: 2026 йил 4 май
Вақт: 10:00
Рўйхатдан ўтиш учун: @onlayn_murojaat_uzlidep
Таклиф ва муаммолар учун: @TadbirkorlarBilanUchrashuv_bot
Сизларнинг таклиф ва ташаббусларингиз тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Барча манфаатдор тадбиркорларни ЎзЛиДеПнинг “Бизнес клуб” лойиҳасида фаол иштирок этиш ва ташаббускор бўлишга чақирамиз!